Матбуот анжумани ўтказилди

Унда туман ҳокими Р.Жуманиязов, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари иштирок қилди. Матбуот анжуманида туман ҳокими ўринбосари Д.Эркаев мавзу юзасидан маълумотлар берилди. Унга кўра жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган Шоирлар, Ширинлар, Паҳлавон Махмуд, Тозадўрман маҳаллаларида ички йўллар таъмирланади, тунги чироқлар ўрнатилади, ичимлик суви билан таъминлаш, электр энергиясини яхшилаш бўйича ишлар бажарилади. Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларини бердилар.

Янгибозор туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Май 02, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 389 марта