Маънавият бекатида шонли тарихимиз!

Янгибозор туманидаги “Бошқирших” маданият саройида Республика маънавият ва маърифат маркази Янгибозор туман бўлинмаси ва туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида “Маънавият бекатида шонли тарихимиз!” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

Тадбир давомида Мерям Гурбузнинг “Хоразмшоҳларда давлат ташкилоти, иқтисодий ва маданий ҳаёт” номли китоби тақдимот қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирининг
2022 йил 3 августдаги 174-сонли Фармойишига асосан  ўтказилаётган "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида мактабларда фаолият олиб бораётган театр тўгараклари аъзолари томонидан Жаҳон ва Ўзбекистон тарихида ўзининг ватанпарварлиги, мардлиги, фидойилиги, жасорати билан ўчмас из қолдирган аждодларимиз ибратли ҳаётидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш қилинди.


Август 22, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 362 марта