Маҳаллабай ишлаш тизими амалда

Янгибозор туман ҳокими, туман халқ қабулхонаси,  туман солиқ инспекцияси томонидан Катли маҳалласи ўрганилди. Уйма уй юрилиб, маҳалла аҳлининг муаммоларига ижобий ечимлар топиш, амалий кўмак бериш бўйича вазифалар белгиб олинди.

Шу маҳалладан Гуласал Аметова ёлғиз ўзи яшайди. Ҳаётнинг оғир кунларини бошдан кечирган  Гуласал Аметованинг оилавий шароити ўрганилганда унинг ижтимоий кўмакка муҳтожлиги, яшаш шароити ачинарли ҳолатдалиги аниқланди. Тўртинчи сектор раҳбари, туман халқ қабулхонаси  томонидан унга моддий ёрдам, даволаниши учун амалий кўмак бериб келинган, озиқ-овқат маҳсулотлари етказилган. Эндиликда Гуласал опанинг турмуш шароитини янада яхшилаш, уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида  Янгибозор туман ҳокимлиги, туман халқ қабулхонаси, туман  солиқ нспецияси томонидан Гуласал Аметова туман марказидаги кўп қаватли уйга кўчириб ўтказилди.

“Қуёшнинг иссиқ тафтидан баҳраманд бўлиб, ён қўшнилар билан суҳбатлашиб ўтириш завқ бағишлайди”,- дейди Г.Аметова.  

Опанинг  кайфияти яхши, унга берилаётган эътибор ва яратилаётган шароитдан мамнун.

Анчадан буён ногиронлик аравачасида қолган Гуласал Аметова  энди  ҳасса билан ўзи юришга ҳаракат қиляпти. Бунга янги ҳаёт тарзи, янги орзу ва мақсдалар туртки бўлган бўлса не ажаб.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 


Апрель 06, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 685 марта