МУРОЖААТНОМА 2020. МУНОСАБАТ

Ҳурматли Президентимиз томонидан бугун Ўзбекистонда дунё давлатлар тажрибасида одатий ҳол сифатида кузатиладиган амалиёт яъни Ўзбекистон раҳбари тўғридан-тўғри мамлакат парламент палаталари, ҳукумати ва халқига мурожаат қилди.

Президент Мурожаатномаси барча соҳалар қамраб олинганлиги ва ушбу соҳаларда бўладиган ўзгаришлар, киритиладиган янгиликлар кўлами билан аҳамиятлидир. Ўзбекистон халқининг барча соҳалардаги аниқ вазифаларни белгилаб берувчи обод ва фаравон келажагига қаратилган буюк хитобдир. Бир сўз билан айтганда, давлат ривожини янги босқичга олиб чиқади, -дея фикр қилиш мумкин.
“2020 йил илм-фан ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”- деб эълон қилиниши таълим соҳаси ходимлари учун ҳам қувонч, ҳам маъсулият юклайди. Мурожаатномада айтилгандек, чекка қишлоқ ва маҳаллаларга кириб келадиган юқори тезликли интернет тармоғи фуқароларда кучли билимни ва иннавацион технологияларни ўзлаштиришни талаб қилади. Қисқаси, “замон билан ҳамнафас” бўлишни талаб қилади.
Ушбу Мурожаатномани, илгари сурилаётган ташаббусларни илк бор сайланган халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати сифатида чуқур ҳаяжон ва теран мушоҳада билан тинглаб ўтирдим. Айниқса Президентимиз томонидан Ёшларга оид Давлат сиёсати, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим жараёни, олий таълим, иқтисодиёт, тиббиёт, туризм ва маданият соҳаларида янгидан киритиладиган ўзгаришлар, шунингдек, олий ўқув юртларида грант асосида ўқишга киришларнинг икки баробарга оширилиши, айниқса, қизларнинг ўқишга киришида имтиёзлар қўлланиши, математика, химия, биология, геология фанларини ўрганишга эътиборни чуқурлаштириш ташаббуси ҳамда, “Она тили фанини ўрганишни чуқурлаштириш юзасидан миллий тизим яратилиб, ушбу фандан тест олиниши ва натижа эгаларига олий ўқув юртига киришда имтихон олинмаслик” ташаббуси мени таълим соҳаси ходими, филолог сифатида жуда жуда қувонтирди”-десам муболаға бўлмайди. Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши билан ёшларимизнинг ўз она тилига ҳурмати ошади, “Ўзбек тили тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси учун тадрижий қўшимча бўлади, ўқувчиларнинг ушбу фанни ўрганишга қизиқишлари янада ошишига хизмат қилади-деб ўйлайман. Ушбу метод инглиз тили фанини ўрганишда қўлланиб ўқувчиларнинг барчасида фанга бўлган қизиқишларини оширган эди. Президентимиз томонидан адолат ҳақида гапира туриб, “суд остонасига қадам қўйган инсон шу ерда адолат борлигини ҳис қилиши лозим”-деди, ҳамда ўз сўзига қўшимча қилган ҳолда, Иммонеуль Канть томонидан “Адолат йўқолган пайтда ҳаётда ишонадиган бошка нарса қолмайди”-деган иборасини келтириб ўтди. Юрт отаси ўз сўзида “ барча ҳалоллик вакицинаси билан эмланса, коорупция йўқолади-дея-давлатимиз томонидан коорупцияга қарши кураш олиб борувчи-янги орган ташкил қилиш ташаббусини илгари сурди. Албатта, адолат ҳукм сурган жойда ривожланиш ва юксалиш бўлади дейиш мумкин. Президентимизнингг сўзлари, илгари сурган фикр ва ғоялари, ўтган йилларда амалга оширилган ислохот ва амаллар кўлами, шубҳасиз, Ватанимизнинг якин келажакда минтақавий ривожланиш марказига айлантира оладиган дунёқараш, прогрессив ёндашишлар ва холис ниятлар мавжудлиги ва унга қўйилган тарихий дадил қадамлардан далолат бериб турибди. Ушбу Мурожаатнома кечаётган ислохотлар, жараёнларнинг юксак босқичга етказилишининг гарови ва яққол исботидир. Шу онларда қалбимни умид, шижоат, юртим, халқим ва раҳбаримиз билан фахрланиш туйғулари тўлдириб турибди. Мусаффо осмонимиз юртимиз тинчлиги, давлатимиз равнақига кўз тегмасин.

Янгибозор туманидаги 6-сон умумтаълим мактаби директори,

туман Кенгаши депутати: Жуманова Гўзалхон Кадамбоевна


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Январь 25, 2020 - Автор: Umida Nurmetova