МУАММОЛАР ЕЧИМИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Хабарингиз бор ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича туман сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда, уйма-уй юриб аҳолининг муаммолари ўрганилмоқда. Туман ҳокими томонидан аҳоли яшаш ҳудудларида босқичма-босқич ўтказилаётган сайёр қабуллар бугун “Манғитлар” ва “Жайҳун” маҳаллаларида бўлди. Ў.Машарипов 26-, 16-, 21-сонли мактабларда бўлиб, мактабнинг иситиш тизимини, сайлов участкаларининг тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди. Синфхоналарга кириб, ўқувчилар билан мулоқотда бўлди. Шундан кейин маҳалладаги “Манғитлар” маҳалласи “Кўклам” кўчаси 39-уйда яшовчи, биринчи гуруҳ ногирони Собиров Тўлқиннинг бепул кўмир еказиб бериш масаласи жойида ҳал қилинди. Туман ҳокимлиги томонидан хонадонга 10 қоп кўмир етказиб берилди. Шунингдек, уй атрофини девор билан ўраш масалалари тегишли масъуллар билан кўриб чиқилди. “Жайҳун” маҳалласида Ў.Машарипов аҳоли билан учрашди. Учрашув давомида қатор муаммолар жойида ўз ечимини топди. Эслатиб ўтамиз “Жайҳун” маҳалласида 2020 йилнинг “Обод қишлоқ” дастури доирасида қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 738 марта