МИННАТДОРЧИЛИК ХАТИ

Аввало мени қалбимга илҳом ато қилган, шоира қилиб яратган Эгамга шукроналар бўлсин!

Мана куп йиллардан буён салмоқли ижод қилиб, назм ва наср йўналишидаги бир қанча ижод  гулдасталаримни яратишдек бахтга муяссар бўлдим.

Илк китобим "Кўнгил бекати" 2012 йили чоп қилинган бўлиб, 2016 йилда  "Соғинч сурати" китобим нашр қилинди.

2018 йилда "Бахт манзили", 2019 йилда “Дурдонам ота-онам"китобларим чоп қилинган бўлиб, 2020 йилда Испаниянинг "Дон-Кихот" нашриётида Ўзбекистон ижодкорларининг испан тилида нашр қилинаётган тўпламига менинг ҳам шеьрларим таржима қилиниб киритилган. Тақдимот жорий йилнинг март ойига режалаштирилган.

Тошкент шахридаги "Машхур Пресс" нашриёти томонидан "Матонат" номли шеърий ва насрий тўпламим нашр қилинди.

Бахтли ижодкорман!

Бахтиёр онаман!

Бахтли фуқароман, чунки жаннатмакон Ўзбекистоннинг Хоразмдек азим гушасининг Янгибозордек гўзал туманида яшаб, ижод қилаяпман!

Минг шукурлар бўлсинким, мен Янгибозор туман ҳокимлигидан жуда миннатдорман,бугун навбатдаги китобим "Матонат"чоп килинди.

Ҳар сафар умид билан Янгибозор ҳокимлигига кириб борар эканман, ҳаттоки барча ишчи ходимлари илиқ кайфият билан  кутиб олишади. Ҳар сафар китобимнинг чоп қилинишига Янгибозор тумани ҳокимлиги моддий томондан қўллаб- қувватлаб, ёрдам бериб келмоқда.

Умидсизлик билан қйтиб кетган фурсатим йўқ.

Мен ҳамиша Янгибозор фарзанди бўлиб дунёга келганимдан фахр туйғуларини ҳис қиламан ва менга билдирилган ишончлар учун ташаккурлар айтаман. Яхши ижодкор бўлиб, ўз ижодимда Она юртимни тараннум қиладиган, ота - она, дўстлик, ватанпарварлик, меҳру - муҳаббат, инсонийлик каби туйғуларни улуғлайдиган ижод дурдоналарини яратиб, мустақил Ўзбекистонимизга муносиб авлод бўлиш учун ўз куч -қувватимни, билимимни аямайман!

Ушбу ташаккурнома оркали бутун ватандошларимни кириб келаётган Наврўзи олам билан табриклайман ва тез кунларда "Хоразм" нашриёти томонидан нашрга тайёрланаётган навбатдаги шеърий ва насрий асарим "Ошиқлар соғинчи" китобимни азиз юртдошларимга тақдим қилиш истагидаман!

Доимо азиз диёримиз гуллаб яшнайверсин!

Шодиябону СУЛТОНОВА 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Март 14, 2020 - Автор: Umida Nurmetova