МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
Туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Базарбоев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуввватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рўзметова томонидан туманда бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Маълумот ўрнида айтишимиз мумкинки, Бугунги кунда туманда жами 18-30 ёшдаги ёшлар 16668 нафар бўлиб, шундан- “Ёшлар дафтарига” 4046 нафар ёшлар киритилган, ушбу ёшларнинг, 2021 йилда 1156 нафарини доимий ва жамоат ишларига жалб этиш, 256 нафарига кредит ажратиш, 1798 нафарига ер ажратиш, 58 нафарига субсидия ажратиш, 268 нафарини касб-ҳунарга ўқитиб, сертификат бериш, 219 нафарини "1+1" дастури асосида тадбиркорларга ва 32 нафарини ҳунармандларга бириктириш орқали бандлигини таъминлаш ҳамда 317 нафарини ижтимоиа психологик муаммосини хал этиш режалаштирилган. Шунингдек, “Аёллар дафтари”га 2412 нафар хотин-қизлар киритилган. Шу кунгача 1583 нафар аёлларнинг иш бандлиги таъминланди. 216 нафар аёлларга тижорат банклари томонидан 2 млрд 223 млн 800 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари иштирок қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 761 марта