Қурбон ҳайити меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик айёмидир

Куни кеча маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Ф.Рўзметова узоқ йиллар турли соҳаларда меҳнат қилиб фидойилик кўрсатган, бугун нафақада бўлган фахрийлар ҳолидан хабар олди. 

Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилган хайрли тадбир доирасида нуронийларга байрам совғалари улашилди. Улар билан дилдан суҳбат қурилди.

 Бу эътибордан кўнгли тоғдек юксалган нуронийлар дуога қўл очиб, тинчлигимизга шукрона келтирди, халқимизга, Президентимизга эсон-омонлик тилади.

Халқимизга хос бўлган хайрли ишлар бардавом бўлсин.

 


Июль 07, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 608 марта