Конституциямиз-бахтимиз қомуси

Тумандаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида туман Маънавият ва маърифат маскани кутубхонаси ва туман адлия бўлимида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 29 ёшда!” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди. Тадбирга тайёргарлик кўриш давомида туман прокурори ташаббуси билан  ўқувчиларга тадбир учун алоҳида кийимлар тайёрлаб берилди. Тадбирда туман ҳокими, туман прокурори , туман адлия бўлими бошлиғи ўқувчиларнинг Конституциявий ҳуқуқ фанидан билимларини синовдан ўтказдилар, ўқувчилар билан Конституциямизнинг аҳамияти, унда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, бурчларига қаратилган эътибор ҳақида суҳбат ўтказдилар.

 

Тадбир якунида ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Конституциясини мактабдошлари ва оила аъзролари билан биргаликда чуқур ўрганишга киришганини билдирдилар!

Д.Тажимуратова. 31-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ҳуқуқ фани ўқитувчиси.


Декабрь 07, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 849 марта