Китобхонлик ҳафтали тадбирлари

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчи – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 72-мақсади аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил
14 декабрдаги 781-сон қарорига асосан 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойида “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилиши белгиланган.
Кеча туманимиз ҳокими томонидан туман Маънавият ва маърифат маскани кутубхонасида ушбу ҳафталикка старт берилган эди.
Бугун ҳафталик дастури доирасида тумандаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ёшлар китобсевар миллат анъаналарини давом эттирадилар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирга туман масъуллари, тумандаги барча умумтаълим амктабларининг кутубхоначилари таклиф қилинди. Тадбир давомида ўқувчилар китоб ўқиш маданияти, китобхон ўқувчилар эришаётган ютуқлари ҳақида фикрлари билан биргаликда ўзлари ёзган шеърларини айтиб бердилар. Саҳна кўринишлари, куй-қўшиқларини ижро қилдилар, рақсга тушдилар. Тадбир чинакам китоб байрами шаклида ўтказилди.
Тадбир якунида туман Халқ таълими мудираси Г.Жуманова фаол ташакилотчилар ва ўқувчиларнинг номларини алоҳида эътироф этди. Тумандаги барча мактабларда бу каби тадбирларни ташкил қилиш бўйича топшириқ ва тавсияларини берди. Шунингдек, сўзга чиққан туман Маънавият ва маърифат маркази, туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари бу каби тадбирларнинг аҳамияти ҳақида гапирдилар.
Фаол ўқувчиларниг ота-оанлари ва ўзларига мактаб маъмуриятининг ташаккурномалари топширилди.


Апрель 20, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 519 марта