Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини заҳирага жамғариш ишлари тўғрисида
Туманда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни мувофиқлаштириш бўйича, ҳамда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳира мақсадларига харид қилишни молиялаштириш масалалари юзасидан мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳлари тузилди.
2020-2021 йил қиш ва баҳор ойлари учун жами 2288,6 тн маҳсулотлар жамғарилиши режалаштирилган бўлиб, амалда
1397,6 тн масулотлар (61,1 %) жамғарилди. Шундан, картошка режа 937,0 тн, амалда 352,0 тн (37,6 %), пиёз режа 464,3 тн, амалда
368,3 тн (79,3 %), сабзи режа 422,4 тн, амалда 212,4 тн (50,3 %), гуруч режа 464,9 тн, амалда 464,9 тн (100 %) га бажарилди.
Жумладан:
Аҳоли учун Янгибозор Деҳқон бозори қошида ташкил қилинган "Yangibozor Local Trading Centre" МЧЖ томонидан жами 2236,0 тн маҳсулотлар жамғарилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 1345,0 тн масулотлар (60,2 %) жамғарилди. Шундан, картошка режа 910,0 тн, амалда 325,0 тн (35,7 %), пиёз режа 456,0 тн, амалда 360,0 тн (78,9 %), сабзи режа 410,0 тн, амалда 200,0 тн (48,8%), гуруч режа 460,0 тн, амалда 460,0 тн (100%)га бажарилди.
Ижтимоий соҳа муассалари томонидан жами 52,6 тн маҳсулотлар жамғарилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 52,6 тн масулотлар
(100 %) жамғарилди. Шундан, 27,0 тн картошка, 8,3 тн пиёз, 4,9 тн гуруч, 12,4 тн сабзи жамғарилди.
Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 848 марта