ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Янгибозор туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташкил қилиниб, 2019 йил 1-декабргача 5 ой мабойнида 141 та тадбиркорлардан 145 масала бўйича мурожаатлар келиб тушди, барча мурожаатлар тегишли ташкилотларга жўнатилиб, 135 таси ўз вақтида ижобий ҳал қилинди. Жумладан туманимизда “Феруза Газ” МЧЖ томонидан аҳолига сиқилган газ (Метан) қуйиш шаҳобчаси ташкил қилиб, фаолиятини бошлаш учун тармоққа уланиш ҳамда шартнома асосида ҳар ойда 500 минг.куб газ лимит ажратилиши бўйича мурожаат килган.
( Шу кунгача туманимизда автомабиллар сони 10 мингдан ошганлигига қарамасдан аҳолига сиқилган газ (Метан) қуйиш шаҳобчаси ташкил қилинмаган.)
Ушбу мурожаат “Узтрансгаз” АЖ мутахасислари томонидан ўрганилиб, қиска муддат ичида ижобий ҳал қилиб, тармоққа уланиш ҳамда газ лимитини ҳар ойда 500 минг.куб газ ажратилишига эришилди.
Янгибозор туман Бош вазир
қабулхонаси
Декабрь 09, 2019
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 650 марта
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 650 марта