Қатор қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонларини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3803-сонли қарори билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан тумандаги кўп йиллардан бери деҳқончилик соҳасига муносиб хисса қўшиб келаётган қатор фермер хўжалиги раҳбарлари ва томорқа ер эгалари тақдирланади. Хусусан, “Илғор фермер” кўкрак нишони билан “Матти бобо” фермер хўжалиги раҳбари Мақсуд Ақмуратов, “Юсуф Махсим” фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Саддиқов, “Жўра Сарвар” фермер хўжалиги раҳбари Бобохон Қурбонбоев, “Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан Пахлавон Маҳмуд маҳалласида томорқа ер эгаси Жуманазар Болтаев, Бўстон маҳалласида томорқа ер эгаси Шомурод Болтаев, Боғолон маҳалласида томорқа ер эгаси Жасур Садиқовлар тақдирландилар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда O’zLiDEP партиясининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан “Жамол Севинч Эргаш” фермер хўжалиги раҳбари Матмуротов Ўрозбой, “Олим ота С” фермер хўжалиги раҳбари Хайитбоев Шавкат, Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази директори Махмудов Жуманазар, “Yangibozor textile agro cluster” МЧЖ раҳбари Қувватов Абдувохитларга топширилди.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 590 марта