Қарздорлик ундирилди

Янгибозор туман ҳокимлиги ва “Агро банк” туман филиали билан биргаликда муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш юзасидан тадбир ўтказилди. Тадбир давомида “Агро банк” Янгибозор тумани мижози бўлган “Боғотли Хурсандбек” хусусий корхонасининг муддати ўтган 1350,0 млн.сўм кредит қарздорлигини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли хусусий корхона балансида бўлган “DOOSAHG” DX340LCA русумли техникаси хатланди. Хатланган техника тез кунларда сотувга чиқариш чоралари кўрилади.


Май 28, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 559 марта