Кам таъминланган оилаларга бериладиган бола нафақаси ва моддий ёрдам нафақаси тайинлаш ва тўловга ўзгартиришлар киритилди

  1. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

   а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилди. Бунда, болалар нафақасини тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши        14 ёшдан 18 ёшгача оширилади; тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади; унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади;

   б) якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

  1. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги миқдорлари белгиланади.

   а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм — ёши           3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;

150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

   б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 380 000 сўм.

Бунда, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.

         Маълумот ўрнида шуни айтишимиз керакки ҳозирги кунда туманимизда бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи фуқаролар 1347 нафарни;    14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа олувчи фуқаролар 752 нафарни; кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам нафақаси олувчи фуқаролар           291 нафарни ташкил қилади.

 


Сентябрь 28, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 497 марта