КУТУБХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Бу эса, ахборот-кутубхона фаолиятига, китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, кутубхона жараёнларини автоматлаштириш, илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва рағбатлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга жиддий таъсир кўрсатиш имконини беради.

Аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ривожлантириш мақсадида бугунги кунда Янгибозор туманида қатор ишлар олиб борилмоқда.  

 Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Дилбаржон Бекчанова, Маҳмуд Замаҳшарий номидаги Хоразм вилоят ахборот кутубхона маркази директори Раҳимбой Қурбоновлар Янгибозор туманида бўлиб, “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки бугунги кунда Янгибозор туманидаги маҳаллаларда ҳам кутутбхоналар ташкил қилинмоқда. Шу кунгача 28 маҳалланинг 6 тасида маҳалла кутубхонаси ташкил қилинди.

Янгибозор туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Сентябрь 17, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 1464 марта