КАТЛИ” МАҲАЛЛАСИДАГИ ЎРГАНИШЛАР ЯКУНИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича режа график асосида ишчи гуруҳ томонидан навбатдаги  ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таминланганлар рўйхатида турувчи оилалар ҳолатини бирма-бир ўрганиш ишлари Боғолон қишлоғининг “Катли” маҳалласида ўтказилди. Маҳаллада 638  оила истиқомат қилади. Мавжуд 638 оиладан  6 оила  ижтимоий вазияти оғир, камбағал оила рўйҳатида туради. Ўрганишлар якуни кун охирида туман ҳокими Ў.Машарипов иштирокида муҳокама қилинди. Йиғилишда 4- сектор раҳбари А.Ўразбоев, секторнинг ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла фаоллари, мутасадди ташкилотлар қатнашди. 6 оила аъзолари таклиф қилинди. Уларни камбағалликдан чиқариш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, уларга тадбиркорлик йўналишида фаолият бошлашлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш, ҳудуддаги мавжуд фермер хўжаликлар томонидан қўшимча томорқа ери берилиши, оилалар даромадини яхшилаш, иш бандлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Март 05, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 880 марта