Жуманиязов Руслан Рустамович

2023 йил 15 февралдан:

Янгибозор тумани ҳокими

Туғилган йили:                                            Туғилган жойи:

12.09.1981                                                      Хоразм вилояти, Шовот тумани

Миллати:                                                      Партиявийлиги:

ўзбек                                                               йўқ

Маълумоти:                                                  Тамомлаган:

олий                                                                2002 й. Ўзбекистон миллий университети,

                                                                        2004 й. Тошкент давлат юридик институти.

Маълумоти бўйича мутахассислиги:      ҳуқуқшунос

Илмий даражаси:                                        Илмий унвони:

йўқ                                                                  йўқ

Қайси чет тилларини билади:                  Ҳарбий (махсус) унвони

рус тили                                                         йўқ

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):                  

йўқ

Халқ депутатлари, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):                    

йўқ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1998-2002 йй. - Ўзбекистон миллий университети талабаси

2002-2004 йй. - Тошкент давлат юридик институти магистранти

2004-2005 йй. - Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани прокуратураси иш-ўрганувчиси

2005-2006 йй. - Беруний тумани прокурорининг ёрдамчиси

2006-2008 йй. - Беруний тумани прокуратураси терговчиси

2008-2010 йй. - Қўнғирот тумани прокурорининг ўринбосари

2010-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва коррупсияга қарши курашиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси

2011-2012 йй. - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва коррупсияга қарши курашиш бошқармаси прокурори

2012-2015 йй. - Боғот тумани прокурори

2015-2016 йй. - Хоразм вилояти прокуратураси ички ишлар вазирлиги органларида суриштирув, тергов ва тезкор-қидирув фаолияти устидан назорат бўлими катта прокурори

2016-2017 йй. - Хоразм вилояти прокуратураси ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори

2017-2017 йй - Хоразм вилояти прокуратураси ички ишлар органларида қонучилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори

2017-2017 йй. - Хоразм вилояти прокуратураси прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бўлими катта прокурори

2017-2021 йй. - Ҳазорасп тумани прокурори

2021-2023 йй. - Урганч тумани прокурори

2023 й. -  ҳ.в.  -  Янгибозор тумани ҳокими

 

Туманда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқарувчиси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги расмий вакили ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган ваколатларини якка бошчилик асосида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Давлат юқори органларининг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади.

Ҳудудий бошқарув органлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда улар томонидан қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий хужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди, ҳокимият ишини истиқболли ва жорий режаларга мувофиқ равишда ташкил этади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тузилмаларини шакллантириш ва фаолият юритилишини таъминлаш бўйича ишларни амалга оширади, вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.

Туман ҳокими ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.

Ўз ваколати доирасида вилоят ҳудудида бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади, ижро этувчи ҳокимият органларида кадрлар сиёсатини амалга оширади.

Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти тўғрисида вилоят халқ депутатлари Кенгаши олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.

Республика давлат ҳокимияти органлари билан муносабатларда вилоят ҳокимлиги манфаатларини ифодалайди, шунингдек республика давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоат тартибини сақлаш, фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва улар оқибатини тугатиш, иқтисодиётни сафарбарликка тайёрлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, вилоят фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳисобланади.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади.


Февраль 15, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 1367 марта