Ижтимоий ҳолати оғир оила фарзандларига мактаб формалари харид қилинди

Туман ҳокимининг ташаббуси билан ижтимоий ҳолати оғир бўлган, кам таминланган оила фарзандларига, ота-онаси вафот қилган ва бугунги кунда яқин қариндошлари қарамоғида бўлган болаларга янги ўқув йили учун мактаб формаси олиб берилди.

Маҳалла етакчилари, қариндошлари, ота-оналари ҳамроҳлигида туман марказидаги савдо дўконига келган болаларга туман ҳокими Руслан Жуманиязов бошчилигида ўзларига мос келган мактаб формаси, ўқув қуроллари харид қилинди.


Август 30, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 19 марта