Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иш бошлади
2021 йилнинг августь ойида туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилиб, янги ўқув йилида фаолият олиб бориши режалаштирилган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи вазифасига ҳар бир мактабдан тақдим қилинган 3 нафардан номзодлар билан суҳбатлар ўтказилди. Ўтказилган суҳбатлар натижасида муносиб деб топилган номзодларга тавсиялар берилиб, буйруқ асосида иш фаолиятини бошлаб юборишди.
Ўз иш фаолиятини бошлаган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг белгиланган тартибда иш режалари туман Халқ таълими бўлими билан келишган ҳолда тасдиқланиб, фаолияти мониторинги олиб борилмоқда.
Д.Тажимуратова. Республика Маънавият ва маърифат маркази
Хоразм вилояти Янгибозор туман бўлинмаси бош мутахассиси
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 744 марта