Ишсиз ёшларга 11 гектар ер майдони ажратилди

Туманда ишсиз ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш, уларни томорқалардан мақсадли фойдаланишга, қўшимча даромад топишга йўналтириш мақсадида “Олтинкўл” маҳалласи ҳудудида 11 гектар ер майдони ажратилди.

Тумандаги  35 нафар ёш ерли бўлди. Шу куннинг ўзида ёшларга ажратилган ер шудгорланиб, экин экиш учун тайёрлаб берилди. Шунингдек ер ажратилган ҳудудда янгибозорлик ёшларнинг мавсум давомида у ерда туриб ишлаши учун замонавий типдаги, иссиқ ва совуқни ўтказмайдиган “Ёшлар палаткаси” қурилди.

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Март 16, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 1093 марта