Иккинчи сектор ишчи гуруҳи Янгибозорда

Улар ҳар куни битта маҳаллага чиққан ҳолда хонадонларга ташриф буюриб, мавжуд ҳолатни ўрганади, аҳолига амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиради, аниқланган муаммоларни жойида ҳал қилиш чораларини кўради,  ҳар бир маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларини белгилайди, хонадонбай рўйхат асосида ҳар бир маҳалла кесимида ҳақиқий ижтимоий вазиятни аниқлайди. Аҳолини, биринчи навбатда, ишсиз ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш ишларини ташкил қилади. Ҳар бир маҳаллани ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш йўналишларини белгилаш ҳамда хонадонбай ишлаш бўйича “Йўл хариталар”ини ишлаб чиқади.

Бугун Янгибозор туманида иккинчи сектор ишчи гуруҳининг юқорида белгиланган топшириқлар юзасидан  ишчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бажарилиши лозим бўлган вазифалар тақсимлланиб, керакли тавсиялар берилди. Ишчи гуруҳ тумандаги Бўстон ва Дўстлик маҳаллаларида ўрганиш ишларини олиб боради ва амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигида ташкил қилинган тезкор штабга маълумот, ҳисобот тақдим қилади.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Февраль 15, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 614 марта