Ибратли аёл

Гулчирой Бўзқалъа қишлоғида туғилган бўлиб, мактаб ва лицейни аъло баҳолар билан тугатиб, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари Университетида таълим олди. Кўп йиллик педагогик иш фаолияти давомида болалар учун хусусий боғча очишни ният қилади ва бу истаги амалга ошди. Гулчирой 2019  йилда, “Дўстлик” маҳалласида “Болажон” номли болалар боғчаси очиб, фаолиятини бошлаб юборди. Ушбу боғчада тарбиячилар томонидан ўқитиш дастурлари асосида, рус а инглиз тилларида машғулотлар олиб борилади.

Ташкил этилганига оз фурсат бўлганига қарамай, ҳозирда мазкур мактабгача таълим муассасасида, 3-7 ёшлардаги 25 нафар шириндан-шакар болажонлар тарбия  олмоқда.  Бундай муҳит болакайларга осон тил топишиб, тез дўстлашиб кетишни ўргатади, энг муҳими, ёшликдан бошқа маданиятлардаги ўзига хосликни англаб, рус тилини ўрганишга катта қизиқиш уйғотади.

Мазкур боғчада тарбияланувчилар 10-12 кишилик кичик гуруҳларга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳга алоҳида тарбиячилардан рус тили ўқитувчиси Мафтуна Қўчқорова, инглиз тилидан Рахимова Мардона маъсул ҳисобланади. Машғулотлар қатъий белгиланган, режа-дастур асосида олб борилади ва ҳар бир боланинг ўзлаштириш даражаси ота-онасига алоҳида ҳисобот шаклида боғчанинг телеграм сайти орқали тақдим этилади.

“Болажон” боғчасида болаларнинг соғлом ўсиб, ривожланиши учун тўғри рационда овқатланишга ҳам жуда атта эътибор берилади. Малакали ошпазлар кунлик талаб этиладиган калориялар мутаносиблигини таъминлаган ҳолда, витаминларга бой 5 маҳал овқат тайёрлайди. Боғчада инглиз ва рус тилларини мукаммал ўргатишга йўналтирилган машғулотлардан ташқари, болаларнинг энг кенг қамровли қизиқишларини инобатга олган ҳолда санъат, мусиқа, рақс тўгараклари ҳам ташкил этилган. Бундан ташқари, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги ўйинлар, туманнинг диққатга сазовор жойларига уюштириладиган дала сафарлари, қолаверса, ички ишлар ходимлари иштирокидагт ёнғин хавфсизлигива йўл қоидалари ҳақидаги машғулотлар ҳам боғча таълим дастурининг ажралмас қисмидир. боғчамизда мавжуд бой моддий-техник база, болаларни севувчи кўп сонли юқори малакали ўқитувчилар ва ходимлар гуруҳи, самарали ўқитиш методларини қўлланилиши туфайли, юқори сифатли таълим-тарбия жараёни яратилган. Боғчанинг қиш келган бўлсада ҳали ҳамон гул тўла айвончалари, шинам ва ёруғ хоналари, замонавий жиҳозлар билан безатилган ўйингоҳлари, озода ва қулай шароитлар билан жиҳозланган ошхоналари диққат-эътиборимизни ўзига жалб қилди, аслида болаларга шодлик ва бахт тортиқ қилиш дунёдаги энг гўзал бахтдир!

Тиниб-тинчимас Гулчирой “Якка тадбиркорлик” билан шуғулланиб, маиший техникалар савдо-сотиқ йўналишини йўлга қўйган. Бир томонда икки фарзандининг таълим-тарбия олиши учун барча шароитларни муҳайё қилган Гулчирой  Жумашева пандемия даврида ҳам ҳайрли ишларга қўл уриб, халқимиза беминнат ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Агарда жамиятимизда  Гулчирой  Жумашевага ўхшаган самимий, оловқалб, меҳнаткаш аёллар кўпайганида, “Темир дафтар”га ҳам ҳожат қолмаган бўлар эди. Юртимизда илоҳим Гулчирой  Жумашевадек жасоратли аёллар кўпаяверсин!

 

Шодиябону Султонова,

"Янгибозор кўзгуси" газетаси мухбири, шоира.


Январь 19, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 1106 марта