ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Байрам муносабати билан ички ишлар органларининг “Намунали таянч пунктлари” кўрик танловининг туман босқичи ғолиблари тақдирландилар. Унга кўра “Энг намунали таянч пункти” номинацияси бўйича “Манғитлар” маҳалласидаги 293-сонли таянч пункти профилактика инспектори катта лейтенат Умид Холбоев, “Энг фаол профилактика инспектори” номинацияси бўйича  “Чўболончи” маҳалласидаги 349-таянч пункти профилактика инспектори катта лейтенат Ўткир Қурбонов, “Энг фаол профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчи” номинацияси бўйича “Наврўз” маҳалласи профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Дилмурод Сапарбоевлар биринчи даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.


Январь 14, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 934 марта