Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид масалалар муҳокама қилинди
Давлатимиз Раҳбарининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимига оид топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ўтган 2 йил давомида ушбу тизим орқали туманимизда
5 минг 591 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилди, жорий йилда эса “Аёллар дафтари” тизимининг 4-босқичида 2670 наафар хотин-қизларга ёрдам бериш белгиланган бўлиб, ушбу йўналишда жойларда амалий ёрдамларни кўрсатиш ишлари бошланган.
Йиғилишда келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар, ҳамкорликда ташкил қилинадиган масалалар муҳокама қилинди.
Апрель 07, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 413 марта
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 413 марта