Хоразмлик ғаллакорлар мамлакатда етакчи

Хоразм вилояти ғаллакорлари мамлакатда биринчи бўлиб давлат эҳтиёжлари учун товар дон топшириш бўйича белгиланган шартнома режасини ортиғи билан бажарди.
Жорий йил ҳосили учун вилоятдаги ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан 33 минг 200 гектар майдонга кузги бошоқли дон экинлари экилган эди. Соҳага илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларнинг кенг жорий этилгани, барча агротехника тадбирлари сифатли амалга оширилгани туфайли дон ҳосили мўл бўлди.
Хоразмлик ғаллакорлар бугунгача 106,6 минг тонна ҳосил йиғиб олиб, шартнома режасини 107,1 фоизга бажардилар. Бундай натижа қўлга киритилишида, айниқса, Янгибозор, Хонқа, Гурлан, Тупроққалъа, Хазорасп, Хива ва Янгиариқ туманлари деҳқонларининг ҳиссаси катта бўлди.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 9 марта