Хоразмлик депутатлар хитойликларга ёрдам кўрсатди

Халқ депутатлари Шовот туман Кенгаши депутатлари Умрбек Рўзметов ҳамда Тўлқин Яқубовнинг Хитой, Тараққиёт маҳаллаларида бўлиб, аҳолига 200 дан ортиқ ҳимоя ниқоблари тарқатган бўлса, Урганч туман Кенгаши депутати Ғофуржон Юсупов «Оқ олтин» маҳалласи аҳолисига бепул ниқоб улашиб, одамларни ваҳимага, тушкунликка берилмасликка чақирди.Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати Ибрагим Собиров эса Боғот шаҳарчаси аҳолисига 150 дан зиёд ҳимоя ниқоби тарқатиб, акциядан четда турмаётганини исботлади.

Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати Зубайда Аллаберганова қадимий ва ҳамиша навқирон Хива шаҳридаги Тозабоғ, Янги турмуш, Калтаминор, Ичон қалъа маҳаллаларида яшовчи аҳоли хонадонларида бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, партия шаҳар кенгаши «Аёллар қаноти»нинг фаол, ташаббускор, тикувчи-чевар аёллари томонидан бир кунда 300 дан зиёд махсус ҳимоя ниқоблари тайёрланиб, аҳолига бепул тарқатилди.

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши ахборот хизмати


Март 26, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 889 марта