Халқобод маҳалласида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Туманда узоқ йиллар эл-юрт учун самарали хизмат қилган меҳнат фахрийлари, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар Оёқдўрман қишлоғи “Халқобод” маҳалласидаги 32-сонли мактаб биноси ҳовлисида бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуриш учун таклиф этилди.

Тадбир ўтказилган жой уч авлод вакилларининг ўзаро муносабатларини акс эттирувчи баннерлар билан безатилиб, байрамона шукухда ташкиллаштирилди. Тадбирда туман прокурори Ш. Ибраҳимов иштирок қилди.

Шунингдек сўзга чиққан мехнат фахрийлари Мадрахим Жуманиёзов, Отаназар Ахмедов, Отахон Худайберганов, Эркабой Эгамов, Бекпошша Янгибоева, Бикажон Рахмановалар бугунги тинч ва осойишта малакатимизда амалга оширилаётган ижобий ишлар, айниқса сўнги беш йилликдаги Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган мислсиз ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида гапириб, бунинг қадрига етиш кераклигини, ўзи фаолият юритган даврларда бошидан кечирган қийинчиликларни мисоллар билан келтириб, бугунги кунгимизга шукроналик келтиришимизни таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир иштирокчиларига туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсталик совғалари топширилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Август 19, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 636 марта