Халқга яқин хизматлар
Ўтган 2019 йил барча соҳаларда бўлгани каби Янгибозор туман Давлат хизматлари маркази учун ҳам сермаҳсул йил бўлди. Дарҳақиқат, Янгибозор туман Давлат хизматлари марказида жисмоний ва юридик шахсларга 34 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан, 729 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйҳатидан ўтказилди. Ўтган 2018 йил (жами 16 минг 57 та хизматлар кўрсатилди, 637та тадбикорлик субъектлари давлат рўйҳатидан ўтказилди) билан солиштирлганда икки баробарга ошганганлигини кўриш мумкин. Ушбу рақамларнинг ортиши биринчи галда аҳолининг ишончи ва албатта хизмат турларининг кўпайишга боғлиқ.
Дарҳақиқат, Янгибозор туман Давлат хизматлари марказларининг янги биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида марказ ходимлари томонидан сайёр давлат хизматларини кўрсатилиши натижасида, 2019 йилда 655 та мобил давлат хизматлари кўрсатилди. Шуларнинг, 50 га яқин тадбикорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказиш бўйича қилинган мурожаатларни ташкил этди.
Мамлакатимизда инвестицион муҳитни ривожлантириш борасида жуда кўп самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Биргина Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар бугунги кунда юртимизда инвесторлик фаолиятини бошламоқчи бўлган шахслар учун кўпгина қулайликларни яратиб бермоқда. Марказнинг янги барпо этилган биносида инвесторлар учун махсус хоналар мавжуд бўлиб, инвесторларга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб олиши учун зарур маслаҳатлар ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёни йўлга қўйилмоқда.
Хусусан, туман Давлат хизматлари маркази томонидан ўтган йил мобайнида хорижий инвестиция иштирокидаги жами 5 та корхона давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шунда 4таси қўшма, 1таси хорижий корхоналардир.
Янгибозор туман Давлат хизматлари маркази томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг бари халқимиз учун. Мақсадимиз фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги тасаввурларини бутунлай ўзгартириш. Ушбу жараён фуқаролар хаёлида вақт ва асаб кеткизиш билан боғлиқ бўлмаслиги керак. Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳар бир фуқаро, ушбу масканни мамнуният ила тарк этиши лозим.
Жахонгир Жуманиязов,
Туман давлат хизматлари маркази директори.
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 754 марта