Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг 29 сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тарибида Янгибозор туманида ёшларга эътиборини кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлари тўғрисидаги масалалар юзасидан маърузалар тингланди.
Йиғилишда депутатлар сўзга чиқиб ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Шунингдек, амалга оширилиши режалаштирилган ишларни ҳамкорликда қилишга тайёрлигини билдирдилар.
Шунингдек, сессия ишида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, сенатор Фароҳат Садуллаева иштирок қилди.
йиғилишга Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Курбанов раислик қилди.
Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 794 марта