Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияга халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ж.Ўтамов раислик қилди. Сессия кун тартибида Сектор раҳбарлари томонидан аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлари ижроси ҳақида, аҳоли том орқалари қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги хақида масъуллар ҳисоботи тўғрисида, сектор раҳбарлари томонидан ишсиз ва кам таъминланган аҳолига ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ижроси тўғрисида, бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши хақида масъуллар ҳисоботи тўғрисида, халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Янгибозор туманига ажратилган маблағларини сарфлаш тўғрисида, карантин даврида иқтисодиёт тармоқларини ишлатиш ва давлат бюджетига тушумлар прогнозининг бажарилишини, қурилиш, қурилиш материаллари, уй-жой коммунал ва йўл қурилиши соҳалари фаолияти барқарорлигини таъминлаш масалалари тўғрисидаги ҳисоботлар тингланди. Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 778 марта