Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Янгибозор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ўктам Кучкарович Курбонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди. Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш борасидаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди.
Вилоят раҳбари Янгибозор тумани ҳокими лавозимига Урганч тумани прокурори вазифасида ишлаб келган Р.Жуманиязов номзодини тавсия этди. Депутатлар, нуронийлар сўзга чиқиб номзодни якдиллик билан қўллаб қувватладилар. Овоз бериш натижаларига кўра Жуманиязов Руслан Рустамович Янгибозор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Февраль 15, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 498 марта
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 498 марта