Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши ҚАРОРИ

   27  февраль 2021 йил

42-182-сон

Янгибозор шаҳарчаси

 

Хоразм вилояти Янгибозор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонини ижроси тўғрисида

 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши шуни қайд қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони қабул қилинди.

Шунингдек видеоселектор йиғилишида Президентимиз мамлакатимизда давлат ва жамиятни янада  ривожлантириш билан боғлиқ энг асосий йўналишлар, барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари учун устувор бўлган вазифаларни аниқ белгилаб бердилар.

 “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Республика Давлат Дастури 5 та бўлим 273 та банддан иборат бўлиб, биринчи – давлат бошқаруви йўналиши бўйича – 19 та, иккинчи – суд-ҳуқуқ йўналиши бўйича – 18 та, учинчи – иқтисодиёт йўналиши бўйича 113 та, тўртинчи – ижтимоий соҳа йўналиши бўйича 93 та, бешинчи – ташқи сиёсат ва хавфсизлик йўналиши бўйича 30 та банддан иборат вазифалар белгилаб олинган.

Дастур чора-тадбирларининг ижросини таъминлаш учун 29 трлн. 493 млрд. сўм,   2 млрд. 600,4 млн. АҚШ доллари ва 57,5 млн. евро миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган. Шундан:

- Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари 19 трлн. 475 млрд. сўм ва 2,4  млн. АҚШ доллари;

- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари 1 трлн. 395,0 млрд. сўм ва 850,4 млн. АҚШ доллари;

- ижрочилар ва хайрия ташкилотлари маблағлари 292,8 млн. сўм ва 15,3 млн. евро;

- тижорат банкларининг кредитлари 6 трлн. 560,0 млрд. сўм ҳамда Халқаро ташкилотлар, молия институтлари маблағлари ва беғараз ёрдам 1 трлн. 770,0 млрд. сўм,  1 млрд. 747,6 млн. АҚШ долларни ва 42,2 млн. еврони ташкил этади.

Бугун Сизлар билан, Давлат дастурида белгилаб берилган устувор йўналишларнинг ижросини таъминлаш юзасидан туманда амалга ошириладиган ишларни келишиб олишимиз лозим.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил               3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармонининг туманда ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2021 йил 12 февралдаги 167қ-сон қарори қабул қилинди.

Давлат дастурини туманда ижросини таъминлаш бўйича
5 та бўлим 101 та банддан иборат комплекс чора-тадбирлар режаси  ишлаб чиқилди.

Ушбу комплекс чора-тадбирлар режасидан келиб чиқиб, биз қуйидаги энг муҳим устувор вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

Биринчидан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг 3 та устувор йўналишлардан иборат  бўлимда 11 та топшириқни ўз муддатларида ижросини таъминлаш талаб этилади.

Хусусан, қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижроси, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини яхшилаш, Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқеини янада ошириш, Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш масалаларининг бажарилишини таъминлашда Сиз депутатлар билан биргаликда алоҳида назорат-тизимини ишлаб чиқишимиз зарур бўлади. 

Иккинчидан, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг 4 та устувор йўналишлардан иборат бўлимда - транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш, аҳоли осойишталигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимини жорий қилиш ишларини фаоллаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ҳамда  давлат органлари ва ташкилотларини ҳуқуқий таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қарори лойиҳасига таклифлар берилади.

Учинчидан, иқтисодиётни ривожлантиришнинг 16 та устувор йўналишлардан иборат бўлимда  42 та топшириқ бўйича 2021 йил учун белгиланган туманнинг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича прогноз параметрлари ва чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади.

Жумладан, туман иқтисодиётини барча тармоқларда ўстириш, энг аввало, рақобатдош корхоналар сонини ошириш, кичик саноат зоналари ва тадбиркорлик субъектларини янгидан ташкил этиш, энг асосийси лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвестицияларни кўпайтириш устида манзилли ишлашимиз лозим.

Шунингдек, “маҳаллабай” иш тизими асосида камбағалликни қисқартириш, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ишларини давом эттирамиз.

Тўртинчидан, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлардан иборат бўлимда 38 та топшириқ бўйича туманда ёш авлодга боғча, мактабда сифатли таълим-тарбия беришни, уларни жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча зарурий шароитлар билан таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширамиз.

Жорий йилда ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳар бир раҳбарнинг эътибор марказида бўлади.

Барча сектор раҳбарлари, ҳар ҳафта камида икки кун уюшмаган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганади. Энг аввало, уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Хусусан, “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилади.

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёш бириктирилади.

Туман ёшлари ўртасида тадбиркорликка қизиқишни уйғотиш, уларнинг тадбиркорлик қилиш истакларини амалга ошириш мақсадида 2.5 гектар майдонга эга “Ёшлар” кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Асосий мақсад туманда ёшлар билан кўпроқ суҳбат қуриш орқали уларнинг муаммо ва таклифларини ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Бунда, сектор раҳбарлари ҳар жума куни “кун бўйи” ёшлар билан учрашганда уларнинг бандлигини таъминлайди ва улар томонидан кўтарилган муаммолар ижросини ҳал этиш чораларини кўрадилар.

Шу билан биргаликда аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ишларини бугунги кун давр талабидан келиб чиқиб, кунлик иш режа сифатида алоҳида эътиборда бўлади.

         Бешинчидан, Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги 2 та устувор йўналишлардан иборат бўлимда 4 та топшириқни ижросини таъминлаш хусусан, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида аҳолининг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, Чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш юзасидан барча зарурий чораларни кўрамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2020 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қонунининг                               6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши 

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижроси таъминлаш бўйича туман ҳокимининг ўринбосарларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2020 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи (Ж.Халметов) туман ҳокиминининг ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи (А.Машарипов):

 -туман иқтисодиётини барча тармоқларда ўстириш, энг аввало, рақобатдош корхоналар сонини ошириш, кичик саноат зоналари ва тадбиркорлик субъектларини янгидан ташкил этиш, энг асосийси лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвестицияларни кўпайтиришга оид манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин;

- “маҳаллабай” иш тизими асосида камбағалликни қисқартириш, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ишларини давом эттирсин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Халметов) туман ҳокимининг ўринбосарлари (Н.Мадаминов, А.Машарипов, С.Қўшимов, Ш.Базарбаев, Ф.Рўзметова), туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари (М.Маткурбанов), туман ҳокими маслаҳатчи ва ёрдамчилари (Д.Тажимуратова, М.Машарипова)

-қуйидаларни ўз муддатларида сўзсиз ижросини таъминласинлар:

-қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижроси,  Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини яхшилаш, Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқеини янада ошириш, Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш; 

-қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг йўналишларидаги топшириқ бўйича транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш;

-йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш;

-аҳоли осойишталигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимини жорий қилиш ишларини фаоллаштириш;

-техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

-давлат органлари ва ташкилотларини ҳуқуқий таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қарори лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш;

-ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлардан иборат бўлимда 66 та топшириқ бўйича вилоятда ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгоҳда сифатли таълим-тарбия беришни, уларни жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун  барча зарурий шароитлар билан таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

  1. Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари ва депутатлар:

-дастур ижросини таъминлаш юзасидан депутатлик назорат ўрнатсинлар;

-қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг йўналишларидаги 6 та топшириқ бўйича транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш,  аҳоли осойишталигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимини жорий қилиш ишларини фаоллаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича таклифлар киритсинлар.

  1. Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши котибияти мудири (А.Матякубова)

-ҳар ойда “Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботларни эшитишни ташкил этсин.

  1. Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши депутатлари:

-“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” бўйича депутатлик назорати ўрнатилсин.

  1. Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот котиби (У.Нурметова):

-маскур сессияни ва сессия қарорларини маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борсин.

  1. Ушбу Қарор ижросини таъминланишини назорат қилиш Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши

депутати, сессия раиси                                                Ў.Курбанов

 


Февраль 27, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 877 марта