Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши ҚАРОРИ

 

 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши

ҚАРОРИ

 
   

 

 

28 январ 2020 йил

№ 1-12-сон

Янгибозор шаҳарчаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорларига мувофиқ туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботи тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли ва 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорларига мувофиқ туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Сектор раҳбарлари томонидан туманда қурилиш, ободонлаштириш ва коммунал, ижтимоий муҳофаза, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, деҳқон ҳўжаликлари, томорқа, қишлоқ хўжалиги, маҳалла ҳамкорлиги, ёшлар масалалари, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш профилактикаси бўйича ҳисобот берилди.

Туман сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорларига мувофиқ туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилиб, депутатлар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
6, 24-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Туман сектор раҳбарларининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорларига мувофиқ туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Сектор раҳбарлари (У.Машарипов, С.Гайбиев, Н.Худайбергенов, А.Ўразбоев)га:

- уйма-уй юриш ишлари жорий йил 3-чорак учун тасдиқланган график асосида ташкил қилиш, бунда энг асосий эътиборни биринчи навбатда алоҳида тоифадаги оилаларни ўрганишдан бошлаш,

- алоҳида тоифадаги оилаларнинг барчасига кириш, шунингдек, уйма-уй юришни ҳисобга олиш дафтарларига кунлик қайд этиш,

- уйма-уй юриш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда кунлик қилинган ишлар бўйича ҳисоботларни сектор штабларига киритиб бориш,

- уйма-уй юришда аниқланган муаммолар тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якуни билан туман умумлаштирувчи штабига киритиб бориш,

- жорий йилнинг ўтган даври давомида аниқланган муаммолар асосида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда ижрога қаратиш топширилсин.

  1. Секторлар қошида тузилган ишчи гуруҳлари ҳудудларда оилалар, маҳаллалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда аҳолининг турли тоифалари билан шахсий учрашувларни ўтказиш, аниқланган камчилик ва муаммоларни ҳал этиш юзасидан комплекс “йўл хариталари”ни ишлаб чиқсинлар ва ўз йўналишлари бўйича бажарилишини таъминласинлар.
  2. Ҳудудларга бириктирилган ишчи гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш, улар томонидан амалга оширилаётган ишларни тизимли мониторинг қилиш, бажарилган ишлар тўғрисида материалларни тайёрлаш бўйича туман ҳокимлиги масъул ходими томонидан мониторинг қилиб бориш вазифаси кучайтирилсин.
  3. Ҳудудларга бириктирилган ишчи гуруҳлари эътибори Ўзбекистон Республикаси Президенти ва вилоят ҳокимининг қарорларида назарда тутилган тадбирлар ва топшириқларнинг ижросини ташкил этишдаги камчиликларга, шунингдек, кўрилаётган чораларнинг кутилаётган натижаларни бермаётганлигига қаратилсин ва бажарилиши бўйича қаттиқ назорат ўрнатилсин.
  4. Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб:

- уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар асосида энг қуйи бўғиндаги, маҳаллаларда долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш;

- уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ва намунавий маҳалла, намунавий кўча, намунавий оила, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этиш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга каратилган тадбирларни ўтказиш;

- маҳаллаларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш бўйича таклифлар киритиш.

  1. 7. Туман хотин-қизлар қўмитаси (Ф.Рўзметова)га:

- маҳалла фуқаролар йиғинлари, профилактика инспекторлари билан биргаликда ҳудуддаги ҳар бир хонадонга кириб, турар жойлардаги хотин-қизлар, шу жумладан енгил табиатли аёлларни чуқур ўрганиш ва улар билан ишлаш, уларни фуқаролар йиғинларида муҳокама қилиш, амалий ёрдам кўрсатиш, доимий назоратга олиш борасида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

- ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари кўп кузатилаётган туманларда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида малакали психологлар ва имом хатиблар иштирокида семинар, давра суҳбатларини тизимли ташкил этсин.

  1. 8. Туман хокими ўринбосари (Ш.Базарбаев) га, туман халқ таълими бўлими (Ш.Жумамуратов):

- вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида ички ишлар органлари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйсин, бу йўналишда биргаликдаги ишларни янада кучайтириш чораларини кўрсин;

- фаолиятида жиддий камчиликлар ва қонунбузарликларга йўл қўйган муассаса раҳбарларининг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқсин.

  1. “Туямуйин-Урганч” МСҚФ ДУК туман бўлими (Д.Султанов), 2-туманлараро газтаъминоти бўлими туман филиали (Ж.Дўсчанов), туман тиббиёт бирлашмаси (Ғ.Полвонов)га, туман бандлик кўмаклаши маркази (Г.Сапарова)га, маҳалла фуқаролар йиғини раислари:

- аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш;

- аҳолига зарур миқдорда суюлтирилган газ етказиб бериш;

- фуқароларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш, патронаж хизматининг самарадорлигига эришиш; 

- аҳолининг ижтимоий ҳимояга, ўзгалар парваришига муҳтож қатламлари вакиллари ҳолидан мунтазам хабар олиш, уларга зарур ёрдам бериш чораларини кўрсинлар.

  1. Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, уларни тоза ва экологик хавфсиз мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида мавжуд томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш, у ерларда аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотларни етиштиришга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилсин.
  2. Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори (Г.Сапарова) марказга мурожаат қилган шахслар ҳамда чет давлатлардан қайтиб келган фуқароларни, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
  3. Сектор раҳбарлари аҳоли муаммоларини хал этишга кўмаклашиш, фуқаролар, тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ўтказиш ва уларнинг сифатин ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиласинлар.
  4. Маскур Қарор “Янгибозор кўзгуси” газетасида ва Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминласин.
  5. Ушбу қарор лойиҳасини ижросини таъминлаш Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссия раислари зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                          У.Машарипов

 


Февраль 17, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 1108 марта