ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИБОЗОР ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ
12 январь куни Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Янгибозор тумани ҳокими Ўктам Қурбанов, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари ва туман фаоллари билан бирга Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Фарохат Садуллаева иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги масала - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун моҳиятини тарғиб қилиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб ҳудудий дастурлар тайёрлаш тўғрисида бўлди. Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокимининг маърузаси тингланди.
Сессия кун тартибидаги масала юзасидан қарор қабул қилинди
Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 738 марта