ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИБОЗОР ТУМАН КЕНГАШИНИНГ САКСОНИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Сессияда туман ҳокими Ў.Қурбановнинг Янгибозор тумани халқ таълими тизимида 2022-йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023-йил - “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да белгиланган устивор вазифалар тўғрисида туман аҳолиси ва ота-оналарга мурожаати, Янгибозор туман халқ таълими бўлими мудири Г.Жуманованинг халқ орасида обрў-эътибор қозонган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларнинг Янгибозор тумани аҳолиси ва ота-оналарга мурожаати тингланди.
Сессияга Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ўктам Қурбанов раислик қилди.
Сессия кун тартибида 7 та масала кўриб чиқилди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини билдирдилар. Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 539 марта