Гулистонда сайёр учрашув, очиқ мулоқот ўтказилди

Ирода Жумабоева тикувчилик цехи очиш учун кредит ва фойдаланиш учун бўш турган бино сўраб мурожаат қилди. Унга иш фаолиятини бошлашда туман ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам бериладиган бўлди. Маҳалладаги бўш турган бино учрашув сўнгида туман ҳокими ва бошқа мутасаддилар томонидан бориб кўрилди. Мурожаат юзасидан муаммолар шу ернинг ўзида муҳокама қилиниб, масъулларга топшириқлар берилди.

Сайёр учрашувда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мақсуда Махмудова иштирок қилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Март 17, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 578 марта