ГАЗ ЖИҲОЗЛАРИ ТЕХНИК ТАФТИШИ МУҲИМ ТАДБИР
Чунончи, жамиятнинг “Янгибозортумангаз” филиали томонидан туманда мазкур йўналишда диққатга сазовор ишлар амалга оширилмоқда. Янгибозор туманида ҳозирда 9200 та хонадон табиий ва 5100 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Филиалнинг “Коммунал–маиший аҳоли газ ускуналарини таъмирлаш ва эксплуатация хизмати” бўлими чилангарлари томонидан жорий йилнинг 5 ойи давомида қарийб 5500 та истеъмолчи фойдаланувидаги газ ускуналарининг техник ҳолати тафтиш қилиниши натижасида аниқланган носозликлар ўз вақтида бартараф этилди.
Мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида ёқилғи ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан ҳам истеъмолчилар, айниқса, табиий газдан оқилона фойдаланишлари лозим. Ушбу ҳақиқатни аҳолига етказиш бўйича туман газ таъминоти корхонаси томонидан кенг миқёсда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда туманда газ жиҳозларини хатловдан ўтказиш натижасида аҳолига тегишли 5700 тадан зиёд газ жиҳозларидан қарийб 4800 тасига, шунингдек,улгуржи истеъмолчиларга тегишли 154 газ жиҳозларига стандарт талабларига жавоб бермайдиган қўлбола газ горелкалари ўрнатилганлиги аниқланди. Мазкур газ жиҳозларининг эгаларига ушбу горелкаларни замонавий энергия тежамкор турларига алмаштириш кераклиги тавсия қилиниб, энергия тежамкор газ горелкаларининг 40-50 фоизгача табиий газни тежаш имконини бериши тушунтирилди. Натижада бугунги кунга қадар аҳоли хонадонларига 422 та ва улгуржи истеъмолчиларга 70 та энергия тежамкор газ горелкалари ўрнатилишига эришилди.
“Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ “Янгибозортумангаз” филиали ишчилари истеъмолчиларга тегишли газ жиҳозларига сифатли техник хизмат кўрсатиш орқали ис газидан заҳарланиш, ёнғин чиқиши каби содир бўлиши мумкин бўлган кўплаб бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олмоқдалар.
“Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ матбуот хизмати
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 975 марта