ГАЗ ВА ЭЛЕКТРДАН ЛИМИТДАН ОРТИҚ ФОЙДАЛАНГАН АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи хамда ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар тоифасидаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилиши ва мазкур эҳтиёжманд оилалар учун иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойлари) электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:
Аҳолининг муҳтож қатламларини иситиш мавсумида қўшимча ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида ноябрь ойидан “Ижтимоий ҳимоя” ягона реестри орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик компенсация тўлови.
Ижтимоий меъёр табий газ учун ноябрь-февраль ойларида 500 кубометргача белгиланган.
-табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
Ижтимоий меъёр электр энергияси учун ойига 200 кВт қилиб белигиланган
-электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт.гача.
Мазкур компенсация тўловлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади.
Туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 70 марта