Фуқаролар қабули ўтказилди

Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган  уй-жой таъмири, тиббий хизмат, моддий ёрдам, бандлик, ер муносабатлари  билан боғлиқ  йигирмага яқин мурожаатлар тингланди.

Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъулларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди. Қонуний жиҳатдан ечим топиш имкони бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам фуқароларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

Ижроси учун муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Май 10, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 371 марта