Фаол ўқувчилар тақдирланди

Бугун ўзининг юксак азму шижоати, билим салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ янгибозорлик ўқувчи ёшлар тақдирланди.

Тақдирлаш тадбирида туман ҳокими Руслан Жуманиязов иштирок қилиб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ёшларга қаратилган эътибор, ёшларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталди.

Шунингдек, 20 -сон мактабнинг фаол ўқувчиларига замонавий планшет ва китоблар тўпламини топширди.

 


Янгибозор туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Февраль 03, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 240 марта