Ёшлар отрядлари ташкил қилинди

Ёшлар ишлари агентлиги Янгибозор туман бўлими томонидан «Ёшлар отрядлари»ташкил қилинган. Баҳорнинг иссиқ кунларида отряд аъзолари Ҳайват маҳалласидаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар уйларининг ташқи фасад қисмларини таъмирлашда, уй атрофларини ободонлаштиришда амалий кўмак беришди. Кўнгилли ёшлардан иборат ушбу отряд аъзолари ўз истаклари билан ана шундай савоб ишга бел боғладилар.


Апрель 09, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 585 марта