Ёшлар оқшоми тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда ёш ижрочилар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди, рассом ёшлар ўртасида расмлар танлови ва турли хил спорт мусобақалари, жамолар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди. Гулхан атрофида ёшлар жонли ижродаги қўшиқларга жўр бўлдилар.

Тадбирда туман ҳокими Р. Жуманиязов, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Т.Нурметов, мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи Ҳ. Бектимиров иштирок қилди ва фаол ёшлар тақдирланди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Октябрь 15, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 223 марта