ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Туман ҳокимининг навбатдаги ёшлар билан учрашуви Бошқирших қишлоғидаги 16-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. Мактаб туманнинг энг чекка ҳудудаларидани бирида жойлашган бўлишига қарамай, ўқувчилар турли танловларда, тадбирларда, мусобақаларда анча фаол. Жумладан, яқинда мактабнинг 1-синф ўқувчиси шахмат бўйича ўтказилган республика турнирининг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллади.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти тумандаги Халқ қабулхонаси мудири А.Ақманов қатнашди. Қабулда мактаб ўқувчилари ҳоким билан бевосита муоқотда бўлиб, мактабдаги муаммоларининг ечимида амалий ёрдам сўрадилар. Чунончи, мактабда фаоллар залининг мавжуд эмаслиги, спортнинг кураш, бокс турлари бўйича шуғулланишлари учун керакли шароит яратиб берилиши бўйича таклифлар билдирдилар. Фаоллар томонидан шеърлар, қўшиқлар айтилди. Ў.Машарипов тадбир якунида мактаб кутубхонасига бадиий адабиётлар совға қилди.
Шундан кейин Ў.Машарипов мактабнинг иситиш тизимидаги таъмирлаш ишлари билан танишди. Туман ҳокимлиги томонидан таъмирлаш ишлари учун мактабга 100 млн сўм ажратилди. Ҳозирги кунда мактабнинг иккинчи қаватида ишлар бошланган.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 911 марта