ЭНДИ ОНАСИНИНГ ЎЛИМ ҲУЖЖАТИ БОР

Қўлида сарғайиб кетган ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномани ушлаганча ёш йигит “Онам анча йиллар олдин вафот этган, ҳужжат ишларини тушунмаганлигимиз ва бу ҳақида ҳеч ким ёрдам кўрсатмаганлиги сабабли ҳозирга қадар ўлим ҳужжатини олмаганмиз. Онамнинг ўлим ҳақидаги ҳужжатини қаердан, қандай олсам бўлади”- дея мурожаат қилди.
Мазкур фуқаро Хоразм вилояти Янгибозор туман Бўзқалъа қишлоғи "Ифтихор" маҳалласида яшовчи Х. Р. бўлиб, онасининг 2009 йил 9 июлда вафот этганлиги юзасидан ҳужжатини расмийлаштириб берилишини сўраган.
Бу юзадан тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, 11 йилдан буён ўлими қайд этилмаган аёлнинг 2009 йил 9 июлда вафот этганлиги тўғрисида Янгибозор туман ФҲДЁ бўлимида далолатнома ёзуви қайд этилди ва ўлим ҳақида гувоҳнома ўғли- Х. Р.га тақдим этилди.


А.Байжанова

Янгибозор туман ФҲДЁ бўлими мудири 


Октябрь 28, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 785 марта