ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 февралдаги “Кўп квартирали уйларни бошқаришни такомиллаштириш ва коммунал хизматлар кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 47-сонли қарори талаблари асосида мулкдорлар розилигига асосан вилоятимизнинг Урганч шаҳрида 15 та, Хива шаҳрида 2 та, Урганч туманида 2 та, Қўшкўпир, Боғот, Хонқа, Янгиариқ, Янгибозор, Гурлан, Хива, Хазорасп, Тупроққалъа ва Шовот туманларида 1 тадан жами 29 та “ЛОТ”лар бўйича кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича очиқ танлов ўтказилади.
Танловда мазкур кўп квартирали уйларни бошқаришда салохиятли, иқтисодий барқарор, зарур иш тажрибасига эга юридик шахс бошқарувчи ташкилот сифатида фаолият юритувчи тадбиркорлар таклиф қилинади.
Танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Тадбиркорлик субъекти тўғрисида;
- Моддий техник базаси тўғрисида;
- Корхона молиявий аҳволи тўғрисида маълумотлар
Талабгорлик тўғрисидаги мурожаатларни ва маълумотларни жорий йилнинг 25 март кунига қадар тақдим қилишингиз сўралади.
Мурожаат учун манзил: Хоразм вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси биноси.
Телефонлар: (62)223-15-39, 99-964-66-96



Хоразм вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати


Март 14, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 642 марта