Дўстлик маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилди

Белгиланган ҳудудларга 100 туп манзарали дарахт кўчатларини ўтқазилди. Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, табиатга бўлган ҳурматни ёшлар қалбига сингдириш, қишлоқ ва шаҳарлар, маҳаллаларни кўркам кўринишга келтиришдан иборат. Шунинг маҳалла аҳлининг ташаббуси билан ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Октябрь 18, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 194 марта