Дўстлик маҳалласида амалга оширилаётган ишлар

“Обод маҳалла” давлат дастури доирасида Дўстлик маҳалласида жами 5 км. узунликдаги ички йўллар, 700 метр газ қувури таъмирланади. 3 км. қисмини синовдан ўтказиш ва текшириш, 1,2 км. қисмини бўёқлаш, 48 та газ тақсимлаш мосламаларини техник тафтишдан ўтказиш, 505 та хонадонларга замонавий электрон газ ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиш ишлари бажарилади.

 


Бугуннинг ўзида ички кўчаларга тош (ШПС)ташлаш ишлари бошлаб юборилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Март 02, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 598 марта