Диққат!!!

Туман Марказий истироҳат боғида Янги йил тадбирлари ўтказишда аҳолига қулайлик яратиш, йўл транспорт ҳодисаларининг
олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
2025 йилнинг 10 январигача туман марказидаги
қуйидаги кўчаларда:

- «Соҳил бўйи» кўчаси билан «Навбаҳор» кўчаси кесишган чорраҳасидан
Охунбобоев кўчаси билан «Соҳил бўйи» кўчаси кесишган чорраҳасигача;

- «Соҳил бўйи» кўчасининг «Навбаҳор» кўчаси билан кесишган чорраҳасидан
«Навбаҳор» кўчаси билан «Истироҳат» кўчаси кесишган чорраҳасигача (нонвойхона
олди);

- «Истироҳат» кўчаси билан Ғофур Ғулом кўчаси кесишган чорраҳасидан истироҳат
боғигача;

- «Истироҳат» кўчаси билан Охунбобоев кўчаси кесишган чорраҳасидан «Соҳил
бўйи» кўчасигача бўлган йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик
тўхтатилади.


Декабрь 19, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 43 марта