Диққат!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-6186-сонли Фармони ҳамда шу юзадан вилоят ҳокимининг 2021 йил 15-мартдаги 81к-сонли қарорига асосан
Янгибозор туман ҳокимлиги шуни маълум қиладики
2021 йил Дастурига асосан Янгибозор туманида қуриладиган намунавий уй-жойлар юзасидан туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссия томонидан аризаларини қабул қилиш ишлари бошланди.

Аризаларни Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2021 йил 1 апрел кунидан 1 октябр кунига қадар беришлари мумкинлиги билдирилади.


Апрель 03, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 689 марта